Европа чемпионати: Қозоғистон терма жамоаси Данияни 3:2 ҳисобида мағлуб этди

None
ASTANА. Кazinform – Бугун Қозоғистон терма жамоаси футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионати саралаш босқичида Дания билан учрашди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Миллий терма жамоа қитъа миқёсидаги мусобақада H гуруҳида иштирок этади. Рақиблар - Дания, Словения, Финляндия, Шимолий Ирландия ва Сан-Марино.

Бугунги ўйинда даниялик футболчиларнинг устунлиги яққол кўринди. Натижада улардан бири Расмус Хёйлунн 21 ва 36-дақиқаларда дубл қайд этиб, ҳисобдаги фарқни оширди.

Иккинчи таймда Қозоғистон терма жамоасининг фаоллиги кузатилди. Улар кўпинча рақиб дарвозаси яқинида ўзларини кўрсатишди. Ўйиннинг 73-дақиқасида даниялик футболчилар ўз жарима майдончаси ичида қўполлик қилишди. Бахтиёр Зайниддинов дарвозага белгиланган пенальтидан гол урди.

86-дақиқада Асхат Тағибергеннинг узоқдан йўллаган тўпи дарвоза тўридан жой олди. Шу пайтгача 43 та ўйин ўтказиб, илк голини урди. Шунингдек, 89-дақиқада Абат Айимбетов боши билан тўпни дарвозага йўллади.

Шу тариқа Қозоғистон 3:2 ҳисобида рақибидан устун келди. Икки жамоа бунгача тўрт марта тўқнаш келишган. Уларнинг барчасида даниялик футболчилар ғалаба қозонишди. Бу сафар Қозоғистон терма жамоаси реванш олди.

Энди Қозоғистон навбатдаги ўйинини 16 июн куни меҳмонда Сан-Маринога қарши ўтказади.

Бугун Н гуруҳида Словения - Сан-Марино, Шимолий Ирландия - Финляндия учрашувлари бўлиб ўтади.

Фото: Қозоғистон футбол федерацияси

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар