Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги йиғилиши Беларусда бўлиб ўтади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги йиғилиши Беларусда бўлиб ўтади. Бу ҳақда ҚР Вазирлар Кабинети раиси Ақилбек Жапаров маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Беларус ташаббуси билан Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги йиғилиши 21-22 июн кунлари Брест шаҳрида бўлиб ўтади. Бугунги йиғилиш иштирокчиларига самарали ва конструктив меҳнатлари учун миннатдорчилик билдираман», - деди Ақилбек Жапаров Нур-Султанда бўлиб ўтган Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кенгайтирилган йиғилишида Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлардаги макроиқтисодий вазият ва барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича таклифлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тезлаштирилган контейнер темир йўл орқали ташиш бўйича қўшма лойиҳа, ЕОИИ божхона ҳудудига олиб кирилаётган товарларни назорат қилиш механизми тўғрисидаги битимни амалга ошириш масалалари ва бошқа мавзулар кўриб чиқилди. Йиғилиш якунлари бўйича 11 та ҳужжат қабул қилинди.


Сўнгги хабарлар