Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг кичик таркибдаги йиғилиши бўлиб ўтди

None
ALMATY. Кazinform – Алмати шаҳрида Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг кичик таркибдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Kazinform Ҳукумат матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Тадбирда Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон, Россия, Беларусь бош вазирлари иштирок этди. Кичик йиғилишда ЕОИИ алкоголь бозорини тартибга солиш масалалари, умумий газ бозорини шакллантириш бўйича халқаро шартнома лойиҳасини тайёрлаш жараёни, шунингдек, Иттифоқнинг минтақавий ривожланиш институтлари фаолиятини муҳокама қилиш режалаштирилган.

«Ишончим комилки, қабул қилинган қарорлар интеграция иттифоқини янада ривожлантиришга катта ҳисса қўшади ва янги суръат беради», – деди йиғилишда сўзга чиққан Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов.

Сўнгги хабарлар