Евроосиё тараққиёт банки Қозоғистон лойиҳаларига сармоя киритиш ҳажмини оширди

6 Декабрь, 20:45
Евроосиё тараққиёт банки Қозоғистон лойиҳаларига сармоя киритиш ҳажмини оширди

ASTANA. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири, Евроосиё тараққиёт банки (ЕТБ) Кенгаши раиси Алихан Смаилов молия ташкилоти бошқаруви раиси Николай Подгузов билан учрашди, дея хабар беради ҚР Ҳукумати матбуот хизмати.

ЕТБнинг 2022 йилга мўлжалланган ишининг дастлабки якунлари ва келгуси йил учун иш режаси муҳокама қилинди.

Жорий йилда банк томонидан республикадаги лойиҳаларга киритилган инвестициялар ҳажми 1,2 миллиард долларга етказилди, бу ўтган йилги режа ва кўрсаткичлардан ортиғи билан амалга оширилди.

2023 йилда мамлакат иқтисодиётининг устувор тармоқларига яна 1,1 миллиард доллар йўналтириш режалаштирилган.

Алихан Смаилов кооператив лойиҳаларни кўпайтириш муҳимлигини таъкидлади.

Ўз навбатида, Николай Подгузов Қозоғистонда 2026 йилгача лойиҳаларни амалга ошириш учун камида 3,8 миллиард доллар режалаштирилганини маълум қилди.

«Келгуси йилда молиялаштириш жараёнида логистика инфратузилмасини ривожлантириш, сув ресурслари, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлигини та’минлаш, экологик кўрсаткичларни яхшилашга қаратилган лойиҳаларга устувор аҳамият берилади», — деди ЕТБ раҳбари.

Фото: t.mе/KZgovernment


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар