Евроосиё миллий университетида қирғиз тили ва маданияти маркази очилди

None
ASTANА. Kazinform - Евроосиё миллий университетида қирғиз тили ва маданияти маркази очилди, дея хабар беради Kazinform таълим муассасаси матбуот хизматига таяниб.

Маросимда Қирғизистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Дастан Дюшекеев Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасида таълим соҳасида келишув мавжудлигини маълум қилди.

«Марказнинг очилиши бу ерда таҳсил олаётган фуқароларимиз, талабаларнинг сифатли таълим олишлари ва катта салоҳиятга эга бўлишлари учун кенг йўл очади», — деди дипломат.

Евроосиё миллий университетининг ўқув-лаборатория биносида қирғиз тили ва маданияти маркази очилди. Унда ҳар икки давлат зиёлиларининг асарлари намойиш этилмоқда. Евросиё миллий университети ва Ўш давлат университети қўшма таълим дастурларини амалга оширмоқда, марказда тил курслари ўтказилади.

«Бу асосий ҳамкоримиз – Ўш давлат университети билан илмий-академик ҳамкорлик доирасидаги алоқаларни кенгайтиришда муҳим қадам бўлди. 2019 йилдан бери Қирғизистон олий таълим муассасаларидан 200 дан ортиқ хорижлик талаба ЕМУда турли таълим дастурлари бўйича таҳсил олди. Марказнинг очилиши қардош мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга алоҳида ҳисса қўшишига ишончимиз комил», — деди Л. Гумилев миллий университети ректори Ерлан Сидиқов.

Ўтган йили Қирғизистонда ЕМУ филиали очилди. Бугун у ерда 30 га яқин қирғизистонлик талаба таҳсил олади. Улар қозоқ тили, таржима ва адабиёт фанларини ўрганадилар
Сўнгги хабарлар