Евроосиё иқтисодий интеграциясини ривожлантириш лойиҳаси муҳокама қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йил 11 сентябрда ҚР Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Смайилов телеконференция орқали Евроосиё Иқтисодий Комиссияси (ЕИК) Кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди, деб хабар беради Kazinform Ҳукумат расмий сайтига таяниб.

Евроосиё Иқтисодий Комиссияси Кенгаши аъзолари ички бозорларнинг ишлаши, божхона ва техник регламент, саноат ва маҳсулотларни маркалаш масалаларини кўриб чиқдилар. Кўриб чиқилган масалалардан энг муҳими 2025 йилгача Евроосиё иқтисодий интеграциясини ривожлантиришнинг стратегик йщналишлари лойиҳаси бўлди.

Муҳокама якунлари бўйича Қозоғистоннинг кўплаб таклифлари келишиб олинди. Давлатлар раҳбарлари энг муҳим тамойилларни шу йилнинг декабрида кўриб чиқишни режалаштирмоқдалар. Томонлар ҳозирда ишлаб чиқилаётган давлат харидлари учун товарлар келиб чиққан мамлакатни тасдиқлаш қоидалари ва саноат маҳсулотларининг Евроосиё реестрини юритиш қоидалари бўйича фикр алмашдилар.

Сўнгги хабарлар