Евронинг долларга нисбатан курси сўнгги 20 йилдаги энг паст кўрсаткичга етди

None
BRUSSELS. Razinform - Европа валютасининг долларга нисбатан курси сўнгги 20 йилдаги энг паст даражага тушди. Душанба куни эрталаб бир евро 99 АҚШ центига тенг бўлди. Бу ҳақда Kazinform Euronewsга таяниб хабар беради.

Таҳлилчилар бу пасайишни Россия газини етказиб бериш атрофидаги ноаниқлик билан изоҳламоқда: жума куни, режалаштирилган «Шимолий оқим - 1» қайта тикланишидан бир кун олдин «Газпром» қувур линиясини «номаълум муддатга» ёпилишини эълон қилди.

Пайшанба куни Европа Марказий банки йиғилиш ўтказмоқчи, унда улар инфляцияни жиловлаш учун асосий ставкалардаги мумкин бўлган янги ўзгаришларни кўриб чиқмоқчи.

Таҳлилчиларнинг айтишича, АҚШ молиявий регуляторлари шунга ўхшаш чора-тадбирларни анча тезроқ амалга ошириб, доллар курсининг еврога нисбатан мустаҳкамланишига ёрдам беради.

Сўнгги хабарлар