Еврокомиссия Италиядаги сув тошқини қурбонларига ёрдам беради

Фото:
ASTANA. Kazinform – Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен ва Италия бош вазири Жоржия Мелони Италия шимолидаги сув тошқинидан жабр кўрган ҳудудларга ташриф буюрди, дея хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.

Европа Комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен Бирдамлик жамғармаси сафарбар қилинишини маълум қилди. Харажатлар ҳисоблаб чиқилгач, табиий офатдан жабр кўрган ҳудудларга моддий ёрдам кўрсатилади.

«Зудлик билан Бирдамлик жамғармасини сафарбар қилиш керак. Унинг аниқ қоидалари бор: биринчи навбатда ҳар бир бахтсиз ҳодиса учун белгиланган кичик аванс тўлови тақдим этилади. Шундан сўнг харажат ҳисоблаб чиқилади ва биз Европанинг мумкин бўлган ҳиссаси ҳақида аниқроқ маълумотга эга бўламиз», - деди у.

Аввал хабар қилинганидек, Италияда кучли ёмғир сув тошқинлари билан якунланди. Эмилия-Романья минтақасида сув тошқини қурбонлари сони 14 нафарга етди. Шимолий Италия ҳудудларида «қизил даражадаги хавф» эълон қилинди.


Сўнгги хабарлар