Еврокомиссия департаменти раҳбари: Қозоғистон ЕИнинг Марказий Осиёдаги асосий ҳамкоридир

None
None
BRÚSSEL. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Бельгияга расмий ташрифи арафасида Европа ташқи алоқалар хизматининг Россия, Шарқий ҳамкорлик, Марказий Осиё, Минтақавий ҳамкорлик ва ЭХҲТ бўйича бошқарувчи директори Микаэл Зиберт Европа Иттифоқи ва Қозоғистон ўртасидаги икки томонлама муносабатларга ўз муносабатини билдирди.

«Биз Қозоғистон Республикаси Президенти Қ.Тоқаевнинг Брюсселга ташрифини интиқлик билан кутмоқдамиз. Қозоғистон раҳбари қанчалик эрта ташриф буюрса, шунчалик яхши, деган бўлардим. Бу Европа Иттифоқи ва Қозоғистон ўртасидаги икки томонлама муносабатлардаги муҳим воқеадир, чунки Қозоғистон Европа Иттифоқининг Марказий Осиёдаги энг йирик ҳамкори ҳисобланади. Савдо, сармоявий, гуманитар соҳаларда ўзаро ҳамкорлик нуқтаи назаридан. Ўйлаймизки, Қозоғистон Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев келганидан бери ривожланиб бораётган Марказий Осиёдаги минтақавий ҳамкорликнинг муҳим иштирокчисидир. Қозоғистон иштироки ушбу ҳамкорликни ижобий томонга ривожлантирмоқда. Биз Европа ва Марказий Осиё ўртасидаги сиёсат, иқтисодиёт ва бошқа соҳалардаги муносабатларни янада ривожлантиришни интиқлик билан кутамиз», - деди Микаэл Зиберт.

Эслатиб ўтамиз, Европа ташқи алоқалар хизмати (EEAS) Европа Иттифоқининг дипломатик хизмати ҳисобланади. У Европа Иттифоқи ташқи ишлар идораси раҳбарига кўмак кўрсатади.

Сўнгги хабарлар