Евроҳудудда инфляция 2021 йил июнидан бери биринчи марта секинлашди

None
ASTANA. Кazinform - Евроҳудудда инфляциянинг ўсиши бироз пасайди, бироқ рекордга яқин даражада қолмоқда, дея хабар беради Кazinform Euronewsга таяниб.

Йиллик ҳисобда ноябр ойи охирига келиб инфляция 10,6 фоиздан 10 фоизгача пасайди. Бу 2021 йил июн ойидан бери биринчи марта пасайишдир. Бу Евростат статистика агентлигининг дастлабки маълумотлари.

Ноябр ойида энергия нархининг ўсиши пасайган бўлса-да, истеъмол товарлари нархи ўсишда давом этди. Озиқ-овқат, алкоголь ва тамаки нархлари 13,6 фоизга ошди.

Россия ва Украина атрофидаги вазият туфайли евроҳудудда инфляция кўтарилди, бу эса нефт ва газ нархининг тез ўсишига олиб келди.

Кўпгина мамлакатларнинг Россия энергия манбаларига қарамлиги Европа иқтисодиётига айниқса қаттиқ таъсир кўрсатди.

Москва Ғарб санкцияларига жавобан ўз қувурлари орқали нефт ва газ етказиб бериш ҳажмини минимал даражага туширди.

Фото: ru.еuronews.cоm

Сўнгги хабарлар