Евро-2024: Шотландия 38 йилдан сўнг Испанияни мағлуб этди

None
ASTANА. Кazinform – Футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионатига саралаш босқичининг 2-тури ўз ниҳоясига етди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

А, D, I гуруҳларда иккинчи тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Асосий ўйинлардан бири А гуруҳида Шотландия ва Испания терма жамоалари ўртасида бўлди.

Биринчи турда Испания ўз майдонида Норвегияни, Шотландия эса Кипрни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Бу сафар испаниялик футболчилар рақибга қарши тура олишмади. Натижада 0:2 ҳисобида мағлубиятнинг аччиқ таъмини тотди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Шотландия 1984 йилнинг 14 ноябрида тилга олинган рақиб устидан ғалаба қозонган эди. Мана, 38 йилдан сўнг у худди шу муваффақиятни такрорламоқда.

Шу тариқа, икки турда олти очко жамғарган Шотландия ўз гуруҳида пешқадам бўлиб олди.

Шунингдек, қайд этилган гуруҳда Грузия – Норвегия 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

D гуруҳида Уэльс ва Латвияни 1:1 ҳисоби қаноатлантирган бўлса, Туркия ўз майдонида Хорватияга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

I гуруҳида Косово ва Андорра терма жамоалари 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади, Швейцария Исроилни 3:0, Руминия эса Беларусни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Энди учинчи тур ўйинлари 16-17, 19-20 июн кунлари бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 26 март куни H гуруҳида Қозоғистон терма жамоаси Данияни 3:2 ҳисобида мағлуб этганди.

Фото: IAN MACNICOL/GETTY IMAGES

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар