Евро-2024: Нидерландия иккинчи босқичда ғалаба қозона оладими

None
ASTANA. Kazinform – 27 мартдан 28 мартга ўтар кечаси футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионатига саралаш босқичининг 2-турнинг икиинчи ўйин куни бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Шу куни В, E, F, G гуруҳларида иккинчи босқич ўйинлари бўлиб ўтади.

Асосий ўйинлардан бири «В» гуруҳида Ирландия ва Франция ўртасида бўлади. Биринчи турда Франция Нидерландияни 4:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Ирландия ҳеч қандай ўйин ўтказмади.

Шунингдек, мазкур гуруҳда Нидерландия ўз майдонида Гибралтар билан куч синашади.

«Е» гуруҳида Польша – Албания, Молдавия – Чехия, «F» гуруҳида Австрия – Эстония, Швеция – Озарбайжон, «G» гуруҳида Венгрия – Болгария, Черногория – Сербия терма жамоалари ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, 26 март куни «Н» гуруҳида иштирок этаётган Қозоғистон терма жамоаси ўз майдонида Данияни 3:2 ҳисобида мағлуб этганди.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар