ASTANА. Кazinform – Футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионати саралаш босқичининг 2-туридан ўрин олган биринчи ўйин куни бўлиб ўтди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
G гуруҳида иштирок этаётган Португалия терма жамоаси меҳмонда Люксембург билан учрашди.
Ўйин давомида Португалия терма жамоаси дарҳол ҳужумга ўтди. Натижада 9-дақиқада Криштиану Роналду ҳисобни очди. Шундан сўнг, Жоау Феликс 15 дақиқада, Бернарду Силва 18-дақиқада ҳисобни оширди. 31-дақиқада Криштиану Роналду мазкур учрашувдаги иккинчи голини киритди. Шу тариқа ҳужумчи икки ўйинда тўртта гол муаллифига айланди.
Ўйиннинг 77-дақиқасида Отавио, 89-дақиқада Рафаэл Леау фарқни оширди.
Шу тариқа Португалия 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бу гуруҳда Словакия терма жамоаси Босния ва Герцеговинани 2:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Лихтенштейн Исландияга 0:7 ҳисобида имкониятни бой берди.
С гуруҳида эса Италия Мальта устидан меҳмонда, Англия эса Украина устидан 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Эслатиб ўтамиз, 26 март куни Қозоғистон терма жамоаси ушбу гуруҳда Данияни 3:2 ҳисобида мағлуб этганди.
Фото: Дмитрий Голубович/Чемпионат