ЕВРО-2024: Қозоғистон терма жамоасининг навбатдаги икки ўйини қачон ўтказилиши маълум бўлди

Фото:
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон терма жамоасининг футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионати саралаш босқичидаги навбатдаги иккита ўз майдонидаги ўйини бошланиш вақти маълум бўлди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Қозоғистонлик футболчилар H гуруҳида баҳс олиб боришади. Рақиблар - Словения, Дания, Шимолий Ирландия, Финляндия, Сан-Марино.

Миллий терма жамоа 23 март куни пойтахтда маҳаллий вақт билан соат 21:00да Словения терма жамоасини қабул қилади.

26 март куни эса пойтахтда маҳаллий вақт билан соат 19:00да Данияга қарши баҳс олиб боради.

Ҳар икки ўйин ҳам «Астана Арена» стадионида бўлиб ўтади.

Қитъа миқёсидаги мусобақанинг финали 2024 йилнинг 14 июнидан 14 июлига қадар Германияда бўлиб ўтади.

Унда жами 24 та жамоа кураш олиб боради.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар