Евро-2024: Қозоғистон-Дания учрашувига ҳакамлар тайинланди

None
ASTANА. Кazinform – Футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионати саралаш босқичи 2-туридан ўрин олган Қозоғистон – Дания учрашувига ҳакамлар тайинланди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Ўйин 26 март куни соат 19:00да пойтахтдаги «Астана Арена» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув «Qazsport» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Бош ҳакам сифатида сербиялик Новак Симович ишлайди.

Унга ҳамюртлари Никола Жорович ва Милош Симовичлар ёрдам беришади. Ёрдамчи ҳакам - сербиялик Лазар Лукич.

Эслатиб ўтамиз, биринчи турда Италия ўз майдонида Англияга ютқазди.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар