«Ever Given» юк кемаси суд қарори билан Сувайш каналида қолдирилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Март ойида Сувайш каналини қарийб бир ҳафтага тўсиб қўйган ва жаҳон савдосига катта зарар етказган «Ever Given» юк кемасининг эгалари, улар катта миқдордаги товон пули тўламагунча канал маъмуриятининг қўлида қоладилар, деб хабар беради Kazinform BBC Newsга асосланиб.

Миср ОАВ ва жаҳон ахборот агентликларининг маҳаллий манбаларга асосланиб хабар беришича, Мисрнинг Исмоилия шаҳри суди «Ever Given» кемасининг эгаси, Япониянинг Shoei Kisen компанияси Сувайш канали маъмуриятига 900 миллион доллар товон пули тўлагунига қадар у ерда қолдиришга қарор қилди.

Аввалроқ, Сувайш канали маъмурияти раҳбари Усама Раби журналистларга унинг идораси япон компаниясининг маънавий зарарини, шунингдек транспорт ҳаракати тикланмагунча каналдан ўтиш учун тўловни йўқотганлигини айтган эди.

Эслатиб ўтамиз, март ойи охирида Сувайш каналида йирик юк кемаси саёзликда туриб қолиб, дунёдаги энг гавжум сув йўлларидан бирини тўсиб қўйганди.

Бу ҳолат ҳатто товарларни етказиб бериш занжиридаги инқирозни янада кучайтириши билан таҳдид қилди. 29 март куни кема саёзликддан чиқариб олинди. Апрель ойининг бошларида Сувайш каналида транспорт ҳаракати тикланди.


Сўнгги хабарлар