Еуро-5 талабларига мос 60та экологик автобус Алмати кўчаларига чиқди

None
None
ALMATY. Kazinform - Еуро-5 талабларига мос Golden Dragon русумли 60та экологик автобус Алмати кўчаларига чиқди. Сиқилган табиий газ (CNG) билан юрадиган автобуслар йўловчилар энг кўп йўналишларга қўйилди, деб хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига ҳавола қилиб.

Узунлиги 18 метр келадиган Golden Dragon автобуслари юртимизда «Астана Моторс» компанияси томонидан чиқарилган.

«Golden Dragon автобусларининг двигателлари газ билан ишлайди. Унинг мотори энг кам миқдорда зарарли модда чиқаради. Бу шаҳар транспорти учун жуда муҳим. Яқин тўрт йил ичида юртимиз бўйлаб 50 мингта автобус йиғиш режалаштирилган», - дейилган вазирлик хабарида.

Автобусларнинг барчаси Еуро-5 стандарти талабларига мосдир ва хавфсизлик, видеоназорат, ахборот, алоқа тизимлари, кондиционер билан жиҳозланган. Бундан ташқари имконияти чекланган одамларга қулай бўлиши учун махсус механик платформалар ўрнатилган. Автобусларда 36 ўриндиқ ва бир имконияти чекланганлар учун жой бор. Жами автобуслар 150 нафаргача йўловчи олиши мумкин.



«Автобустар ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги ва «ҚДБ-Лизинг» АЖ дастурини амалга ошириш доирасида жамоат транспортини юртимизда ишлаб чиқарилган автобуслар билан таъминлаш мақсадида сотиб олинган. Дастур ҚР Ҳукумати қўллаб-қувватлаши билан ишга туширилди ва юртимиз автобус паркларига 15% дастлабки взносини тўлаш орқали 7 йилга кредит асосида сотиб олиш имконияти берилган», - дейди идора вакиллари.

Сўнгги хабарлар