ASTANA. Kazinform – 24 мартдан 25 мартга ўтар кечаси футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионатининг саралаш босқичининг иккинчи кунидаги ўйинлар бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Шу куни В, E, F, G гуруҳларида ўйинлар ўтказилади.
Асосий ўйинлардан бири В гуруҳида Франция ва Нидерландия терма жамоалари ўртасида бўлади.
Учрашув Астана вақти билан 01:35 да бошланади ва «Qazsport» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Франция ўтган йилги жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган бўлса, Нидерландия чорак финалга чиқди.
24 мартга белгиланган барча ўйинлар:
В гуруҳи
Гибралтар - Греция
Франция - Нидерландия
Е гуруҳи
Чехия - Польша
Молдова - Фарьер ороллари
F гуруҳи
Австрия - Озарбайжон
Швеция - Бельгия
G гуруҳи
Сербия - Литва
Болгария - Черногория
Фото: kff.kz
Муаллиф: Адилжан Умбет