Етти ойда Қозоғистоннинг автомобиль экспорти 7 баравар ошди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон тайёр маҳсулот экспортини кўпайтирмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазири Руслан Даленов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Ушбу сектор рақобатбардошлик нуқтаи назаридан яхши натижаларни кўрсатмоқда. Шундай қилиб, йил бошидан бери автомобилсозлик 51,8%га, фармацевтика 34,1%га, тайёр металл буюмлари 18,8%га, қоғоз маҳсулотлари 15,3%га ва енгил саноат 11%га ўсди. Тайёр маҳсулотлар экспорти кўпаймоқда. Етти ой давомида автомобиллар экспорти 7 баробар, ферросиликон 6 баробар, кунгабоқар ёғи 1,7 баравар, титаниум қотишмалари 20,5 фоизга ошди. Ҳисобот даврида дунёнинг 105 мамлакатига экспорт амалга оширилди», - деди вазир Ҳукумат йиғилишида.

Етти ой давомида ташқи савдо айланмаси 48,7 миллиард долларни ташкил этди.

«Экспорт 28,6 миллиард долларни, импорт 20,1 миллиард долларни ташкил этди. Савдо профицити 8,5 миллиард долларни ташкил қилмоқда», - деди Р.Даленов.


Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар