Эстония денгиз академияси Қозоғистон талабаларини тайёрлашга тайёр

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон ва Эстония транспорт ва транспорт-транзит салоҳиятини ошириш, шунингдек, ахборот технологиялари соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор. Бу ҳақда Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Қозоғистон-Эстония ишчи гуруҳининг иккинчи йиғилиши Эстония Иқтисодиёт ва коммуникациялар вазирлиги вице-канцлери Каупо Ляанеранднинг расмий ташрифи доирасида икки давлат ўртасидаги транспорт ва транспорт-транзит салоҳиятини ошириш, шунингдек ахборот технологиялари бўйича бўлиб ўтди.

Икки давлат расмий вакиллари Қозоғистон ва Эстония ўртасида транспорт ва транзит соҳасидаги ҳамкорликни оширишда темир йўл транспорти муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.

Шу билан бирга, Болтиқбўйи қирғоқларидан келган делегатлар Эстония денгиз академияси Қозоғистон талабаларини тайёрлашга тайёрлигини таъкидлади. Икки давлатнинг транспорт тизимлари ва тармоқлари ҳамда ушбу соҳани тартибга солишга оид янги маълумотлар тақдим этилди.

Бундан ташқари, Қозоғистон ва Эстония ҳудудлари орқали Осиёдан Европага халқаро транспорт йўлагининг ривожланиши, унинг иқтисодий самаралари ҳамда бу йўналиш бошқа муқобил йўналишларга нисбатан вақт самарадорлиги бўйича кўплаб афзалликларга эга эканлиги та’кидланди.

Фото: ҚРИИРВ матбуот хизмати


Сўнгги хабарлар