+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 468.66
RUB 5.79 CNY 58.80
Янгиликлар

Ёшлар учун Алматидан уй олиш янада осонлаштирилди

17 Июнь 10:03
Баҳам кўринг:
Ёшлар учун Алматидан уй олиш янада осонлаштирилди

ALMATY. Kazinform - «Алмати ёшлари 3.0» дастури бўйича уй-жой олишни истаган ёшлар учун «Шаҳарда пропискадан ўтиш» талаби олиб ташланди. Бу ҳақда Алмати мери Бақитжан Сағинтаев Twitter саҳифасида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Алматида икки томонлама ўпка пневмониясига чалинган 87 ёшли онахон соғайди Алматида коронавирус ташхисини қўйиш учун сунъий интеллект ишлатилади

«Алматй ёшлари 3.0» имтиёзли кредит дастури бўйича уй-жой олишни истаган Алмати ёшлари шаҳарда рўйхатдан ўтиш талаби олиб ташланди. Шу сабабли рад этилган аризалар қайта кўриб чиқилади. Аризаларни қабул қилишнинг иккинчи босқичи 22 июнь куни бошланади«, - деб ёзди шаҳар ҳокими.

Шуни таъкидлаш керакки, дастур бўйича кредитларни тўлаш муддати тўлов қобилиятига қараб 3 йилдан 25 йилгача белгиланади. Дастлабки взноси уй нархининг 10%и.

Дастурнинг мақсади ёш бюджет ишчиларини (35 ёшгача) қўллаб-қувватлашдир. Булар ўқитувчилар, шифокорлар, университет ўқитувчилари, маданият, спорт вакиллари, журналистлар ва олимлардир.

Умуман олганда, Алматида 8,4 мингта кўп квартирали уй мавжуд. Бу мамлакатдаги энг катта кўрсаткич. Уй-жойга талаб ҳар йили ортиб бормоқда. Бугунги кунда 25 533 киши уй навбатида турибди. Бу ўтган йилга нисбатан 4,5 минг кишига кўпдир.

Ўтган йили Алматида 3162 та оила уй-жой билан таъминланди, шундан 520 таси кўп фарзандли оилалар, 114 нафари эса болалар уйлари тарбияланувчилари. Бундан ташқари, 2019 йилда ишлайдиган 1050 нафар ёшларга ижарага олинган хонадонларнинг калитлари топширилди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив