Валюталар курси:
    usd/kzt 470.9 eur/kzt 496.94

    rub/kzt 8.83 cny/kzt 70.33
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Ёшлар сиёсати мамлакатимиз учун устувор йўналишлардан бири – ҚР Сенати Раиси

20 Май 11:22

NUR-SULTAN. Kazinform – Конституцияга киритилаётган ўзгартишлар ҳар бир фуқарога ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш имкониятини беришга қаратилган. Бу ҳақда ҚР Парламенти Сенати Раиси Маулен Ашимбаев «Янги Қозоғистон: Ёшлар ва модернизация» парламент эшитуви чоғида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугун биз ёшлар сиёсатини муҳокама қилиш учун йиғилдик. Бу, шубҳасиз, бугунги кунда мамлакатимиз учун устувор вазифалардан биридир. Президент Қасим-Жомарт Тоқаев ташаббуси билан кенг қамровли сиёсий ўзгаришлар ва конституциявий ислоҳот амалга оширилди. Буларнинг барчаси демократик, ижтимоий ва адолатли давлат қуриш йўлида кўрилаётган чора-тадбирлардир. Конституциямизга киритилган муҳим ўзгартиришлар умумхалқ овозига қўйилиб, референдумга қўйилди. Бу ўзгаришлар қозоғистонликлар ҳаётини яхшилаш, рақобат учун зарур шарт-шароитларни яратиш ва ҳар бир фуқарога ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш имкониятини беришга қаратилган», — деди Маулен Ашимбаев.

Шу билан бирга, у Янги Қозоғистонни модернизация қилишнинг асосий кучи ва янгиланиш манбаи ёшлар эканлигини таъкидлади.

«Шу боис, ислоҳотларнинг пировард мақсади ёшлар фаровонлигини ошириш, камол топиши учун шарт-шароит яратишдан иборат. Бугунги кунда Қозоғистонда 4 миллионга яқин ёшлар бор. Бу мамлакатнинг ҳар бешинчи аҳолиси ёш фуқаро эканлигини англатади. 2000 йилларнинг ўрталарида ва иккинчи ярмида мамлакатда туғилиш суръати ўсди. Бинобарин, ёшлар сафи муттасил ортиб бораётгани аниқ. Ушбу тенденция 2030 йилга келиб энг юқори чўққига чиқиши кутилмоқда. Албатта, бунинг кўп афзалликлари бор», — деди Сенат спикери.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар