Ёшлар сиёсати: Қозоғистоннинг яна 6 вилоятида уй-жой дастурлари ишга туширилади
20 Май 14:40

Ёшлар сиёсати: Қозоғистоннинг яна 6 вилоятида уй-жой дастурлари ишга туширилади

NUR-SULTAN. Kazinform – «Ұлттық рухани жаңғыру» миллий лойиҳасида уй-жой қурилиши дастурлари доирасида 2025 йилгача ёш оилалар учун 25 фоизлик квота жорий этиш кўзда тутилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2025 йилгача барча ҳудудларда ҳокимликлар билан биргаликда «Отбасы банк» имтиёзли ипотека дастурини ишга тушириш режалаштирилган», – дея эълон қилди ҚР Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов Сенатда ёшлар сиёсатига бағишланган парламент эшитувида сўзлаган нутқида.

Бош вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, ёшларни уй-жой билан таъминлаш бўйича ҳудудий дастурлар 3 та ҳудудда (Нур-Султан, Алмати ва Чимкент шаҳарларида) амалга оширилмоқда ва йил охирига қадар яна 6 та ҳудудда – Алмати, Жамбил, Қизилўрда, Манғистау, Қарағанди, Ғарбий Қозоғистон вилоятларида шу каби дастурларни ишга тушириш кўриб чиқилмоқда.

Эълон қилинган маълумотларга кўра, 2019 йилдан буён меҳнаткаш ёшларга (Нур-Султан, Алмати, Чимкент) 7 мингта ижара квартиралари берилган. Бу дастур давом этади. 2025 йилгача яна 12 минг хонадон меҳнаткаш ёшларга берилиши режалаштирилган.

Муаллиф: Серик Сабеков


Янгиликлар

Архив