Эртага УЕФА Чемпионлар Лигасида Қозоғистон жамоаси илк учрашувини ўтказади
5 Июль 15:26

Эртага УЕФА Чемпионлар Лигасида Қозоғистон жамоаси илк учрашувини ўтказади

NUR-SULTAN. Kazinform – 6 июл куни УЕФА Чемпионлар лигасининг биринчи саралаш босқичи доирасида Қозоғистоннинг «Тобил» ҳамда Венгриянинг «Ференцварош» жамоалари учрашади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ушбу учрашув Нур-Султан вақти билан соат 20:00да бошланади ва «Qazsport» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Ўйинни хорватиялик ҳакам Дарио Бел бошқаради. Унга ҳамюртлари Марьан Томас ва Круно Шаричлар ёрдам беришади. Захирадаги ҳакам - Тихомир Пеин.

Бу жуфтликда ғолиб чиққан жамоа иккинчи саралаш босқичида «Слован» (Словакия) ва «Динамо» Батуми (Грузия) жуфтлиги ғолиби билан куч синашади.

Ғалаба қозонган клуб учинчи босқичга йўл олади, мағлуб бўлгани эса Конференция лигасининг иккинчи саралаш босқичида «Шкупи» (Македония) ва «Линкольн Ред Импс» (Гибралтар) жуфтлигининг мағлуб бўлган жамоаси билан ўйнайди.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив