+7 (701) 759 90 19
USD 380.84 EUR 419.50
RUB 6.05 CNY 54.90
Янгиликлар

Эртага учта вилоятда об-ҳаво ёмонлашади

16 Январь 15:44
Баҳам кўринг:
Эртага учта вилоятда об-ҳаво ёмонлашади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қизилўрда, Қостанай ва Ақмола вилоятларида об-ҳаво ёмонлашиши туфайли шторм ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform Қагидрометга ҳавола қилиб.

Ўхшаш янгиликлар
Нур-Султан аэропортида бўрон туфайли бугун 13 та рейс қолдирилди Нур-Султанда 30 даража совуқ бўлади Нур-Султан аэропортида барча рейслар тўхтатилган

17 январь куни:

Қизилўрда вилоятининг баъзи жойларида туман сақланади. Жануби-ғарбдан эсадиган шамол тезлиги тонгда ва кундузи 15-20 м/с етиши мумкин.

Қостанай вилоятида қор бўрони кутилмоқда. Айрим жойларда туман қоплайди, яхмалак бўлиши мумкин, тонгда ва кундузи кучли қор ёғиши эҳтимоли бор. Шамол жануби-ғарбдан 23-28 м/с тезлик билан эсади.

Қостанай шаҳрида қор бўрони ва яхмалак кутилмоқда, шамол жануби-ғарбдан 15-20 м/с тезлик билан эсади.

Ақмола вилоятида қор ёғади, бўрон кутилади. Кундузи айрим жойларда яхмалак бўлиши мумкин. Шамол жануби-ғарбдан 15-20 м/с, баъзан эса 23-28 м/с тезлик билан эсади.

Нур-Султан шаҳрида баъзан қор ёғиши, бўрон бўлиб ўтиши кутилмоқда. Кундузи йўллар яхмалак бўлиши мумкин. Жануби-ғарбдан 15-25 м/с тезлик билан шамол эсади.


Калит сўзлар: Об-ҳаво,
Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив