Эртага Қозоғистоннинг еттита ҳудудида об-ҳаво бўйича огоҳлантириш эълон қилди

Фото:
ASTANА. Кazinform – Қазгидромет синоптиклари 28 январ, шанба куни бир қатор ҳудудларда огоҳлантириш эълон қилди.

Ғарбий Қозоғистон вилоятининг жануби-ғарбида ва Қизилўрда вилояти шимолида туман тушади.

Ақмола вилоятининг шимоли ва шарқида бўрон бўлади. Вилоятнинг жануби-ғарб, шимол ва шарқида шамол эсади, шамолнинг тезлиги 15-20 м/с га етади.

Жетису вилоятининг Алакўл кўллари ҳудудида шарқдан эсаётган шамол тезлиги 18-23 м/сга етади.

Туркистон вилоятининг жанубий, ғарбий, тоғли ва тоғолди ҳудудларида туман тушади.

Шимолий Қозоғистон вилоятининг шимоли в шарқида бўрон бўлади. Жануби-ғарб ва ғарбдан шамол эсади, шамол тезлиги вилоятнинг шимол, шарқ ва жанубида 15-20 м/с гача кучаяди.

Эртага Павлодар вилоятининг шимоли ва ғарбида жануби-ғарбдан эсаётган шамол тезлиги 15-20 м/с га етади.

Сўнгги хабарлар