Эртага Қозоғистонда 47 даража иссиқ бўлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Об-ҳаво ноқулайлиги сабабли бир қатор вилоятларда огоҳлантиришлар тарқатилди, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб.

3-4 июнь кунлари Қизилўрда вилоятининг жанубида 47 даража иссиқ бўлади.

Қизилўрда вилоятида жануб ва жануби-шарқдан шамол эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда 15-20 м/с гача етади.

Атирау вилоятининг баъзи қисмида момақалдироқ ва ёмғир ёғади. Шамол шарқдан ва жануби-шарқдан эсади. Шамол тезлиги 15-20 м/с. 35-37 даража иссиқ бўлади.

Ақмола вилоятининг айрим ҳудудларида момақалдироқ бўлади. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларда туман тушади. Шимолий-шарқдан эсадиган шамол айрим жойларда 15-20 м/с гача кучаяди.

Алмати вилоятида ҳаво ҳарорати 35-38 даражани ташкил қилади.
Сўнгги хабарлар