Эроннинг шимолида 5,1 магнитудали зилзила юз берди

None
GORGAN. ТАSS-Кazinform - Чоршанба куни Эроннинг шимолида 5,1 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълум қилди, дея хабар беради Kazinform TASSга таяниб.

Табиий офат эпицентри 350 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган Гургон шаҳридан 56 км шимолда жойлашган. Ўчоғи - 40 км чуқурликда.

Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида ҳозирча маълумот олинмаган.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистонда кеча кечқурун кучли зилзила содир бўлган эди. Зилзилалар 5 та давлатда, жумладан, Қозоғистоннинг 5 та вилоятида қайд этилган. Натижада Афғонистонда 2 киши, Покистонда эса камида 9 киши ҳалок бўлди.

UzNews.uz агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистонда кучли – баъзи шаҳарларда 4-6 балли зилзила сезилган.


Сўнгги хабарлар