Эронлик дипломат коронавирусдан вафот этди

None
None
TEGERAN. Kazinform - Эроннинг Суриядаги собиқ элчиси ва Эрон ташқи ишлар вазирининг собиқ маслаҳатчиси Хусайн Шайхулислом коронавирус туфайли вафот этди, деб хабар беради Kazinform Alarabiya ахборот агентлигига таяниб.

Сешанба куни Шайхулислом коронавирус юқтирилганлиги маълум бўлганди. Бу фактни кейинчалик давлат оммавий ахборот воситалари тасдиқлади.

Шу ҳафта бошида Эроннинг самарадорлик кенгаши аъзоси Муҳаммад Мирмуҳаммадий коронавирусдан вафот этганди.

Пайшанба ҳолатига кўра, Эрон ҳукумати янги хатарли вирусдан вафот этганлар сони 107 кишига этганини маълум қилди. Эронда бир нечта расмийлар ушбу вирус билан касалланишган.

Сўнгги хабарлар