Эрондаги зилзила оқибатида беш киши ҳалок бўлди

Фото: None
ТEHRAN. IRNA-Кazinform — Эрон жанубидаги Ҳормозган вилоятида юз берган зилзила оқибатида беш киши ҳалок бўлди, 39 киши жароҳатланди, деб хабар беради Кazinform IRNA агентлигига таяниб.

Шанбага ўтар кечаси Эрон жанубидаги Ҳормозган вилоятида 6,1 магнитудали зилзила содир бўлди.

Биринчи зилзиладан кейин 33 та афтершок содир бўлди, улардан энг кучлиси 6,3 магнитудали эди.

Зилзила эпицентри Ҳормозгандаги Бендер Ленг шаҳридан 61 километр шимоли-шарқда жойлашган.

Чуқурлиги 10 км. Ҳозирда зилзила оқибатида 5 киши ҳалок бўлган, 39 киши жароҳатланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эронда 6 магнитудали зилзила содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Фото: www.independent.cо.uk


Сўнгги хабарлар