Эронда зилзила оқибатида икки киши ҳалок бўлди, юзлаб одамлар жароҳатланди

None
ASTANА. Кazinform - Эронда 5,9 магнитудали зилзила юз берди. Ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлди, юзлаб одамлар яраланди, деб хабар беради Kazinform РБК порталига таяниб.

Эрон шимоли-ғарбида 5,9 магнитудали зилзила содир бўлди. Озарбайжон Қизил ярим ой ташкилоти маълумотларига кўра, қурбонлар сони 580 кишига етган.

Fars агентлигининг фавқулодда хизматга таяниб хабар беришича, зилзила чуқурлиги 7 метрни ташкил қилган. Икки киши ҳалок бўлди, 580 киши жароҳат олди.

Зилзила айниқса, Ғарбий Озарбайжон вилоятининг шимоли-ғарбидаги Хой шаҳрида сезилди.

Инқирозга қарши кураш минтақавий бошқармаси бош директорининг сўзларига кўра, қурбонлар сони жуда кўп, аммо ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ. Жароҳатланганлар учун дала касалхонаси ташкил этилган. Ғарбий Озарбайжон йўл ва автомобил бошқармаси бош директорининг сўзларига кўра, зилзила йўлга зарар етказмаган, транспорт ҳаракати тўхтатилмаган.

Сўнгги хабарлар