Эронда жуда кам учрайдиган оқ шер туғилди

Фото:
ТЕHRAN. IRNA-Кazinform – Альборз провинциясининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Мажид Дарги Караждаги қўриқланадиган боғда туғилган африкалик оқ шер бутунлай соғлом эканлигини маълум қилди, деб хабар беради Кazinform IRNAга таяниб.

Бу – Дена исмли шернинг биринчи боласи. Унинг исми Сана.

Расмийнинг айтишича, икки оқ шер уч йил аввал Жанубий Африкадан Альборз провинциясига олиб келинган.

Янги туғилган шернинг аҳволи яхши, аммо онаси кутилмаганда кучукчани эмизишдан бош тортди. Айни пайтда боғда тажрибали ветеринар шифокорлар қўлида овқатлантирилмоқда.

Фото: ru.irna.ir

Сўнгги хабарлар