Эронда Украина самолёти авариясига гумондор олти киши ҳибсга олинди

Фото: None
TEGERAN. IRNA-Kazinform – Эрон Адлия вазирлиги матбуот котиби Голамҳусайн Эсмоилий Украина самолёти ҳалокатига алоқадор дея гумон қилинган олти гумондорнинг қўлга олинганини, уч нафари гаров эвазига озод қилинганини ва қолган уч киши ҳибсда сақланаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Kazinform ИРНА агентлигига таяниб хабар беради.

«Украина самолётининг ҳалокати учун суд тизими, хусусан қуролли кучлар суди масъулдир. Ҳодисадан сўнг дарҳол буйруқлар чиқарилди ва Қуролли Кучлар суд ташкилотининг махсус бўлими тайинланди», - деди у.

8 январь, чоршанба куни Украина авиакомпаниясининг Боеинг-737 самолёти Теҳрон яқинида қулади. Самолёт бортида 176 йўловчи ва тўққиз нафар экипаж аъзоси бўлган.

Айғоқчи учун ўлим жазоси ҳақида саволга суд маҳкамаси вакили: «Маҳмуд Мусавий Мажд - Моссад ва МРБ билан алоқада бўлган ва хавфсизлик масалалари, қуролли кучлар, шу жумладан Қудс тўғрисида маълумот бериб келган».

«У генерал Кассем Сулаймонийнинг турган жойи ҳақида чет элликларга хабар берган ва суд қарори билан ўлимга ҳукм қилинди. Яқинда Олий суднинг иккинчи бўлими ўлим ҳукмини тасдиқлади. Ҳукм яқин вақт ичида ижро этилади», - деди.


Сўнгги хабарлар