Эронда президент сайловлари бўлиб ўтмоқда

Фото: None
TEHRAN. IRNA - Kazinform – Эронда жума куни эрталаб 13-чи президент сайловлари, шаҳар ва қишлоқлар муниципал кенгашларига сайловларнинг 6-тури, қўшимча сайловларнинг 11 босқичи учун биринчи оралиқ муддат ва иккинчи муддат сайловлари бошланди, деб хабар беради Kazinform IRNA агентлигига асосланиб.

Сайлов участкалари маҳаллий вақт билан шанба куни соат 7:00 дан 02:00 гача ишлайди. Covid-19 пандемияси тарқалиши сабабли бу йил овоз бериш вақти узайтирилди.

Ушбу президент сайловлари, шаҳар ва қишлоқлар муниципал кенгашларига сайловларнинг 6-тури, қўшимча сайловларнинг 11 босқичи учун биринчи оралиқ муддат ва иккинчи муддат сайловларида 59 млн 310 минг 307 киши овоз бериш ҳуқуқига эга.

Мамлакатда Президент сайловида овоз бериш учун 72 минг сайлов участкаси ажратилган.

25 май куни Эрон Конституциясини ҳимоя қилиш кенгаши 18 июн куни президентлик учун курашадиган номзодларнинг якуний рўйхатини тузди: Эрон суд тизимининг амалдаги раҳбари Иброҳим Раисий, Эрон сиёсий мақсадга мувофиқлик кенгаши аъзоси Саид Жалилий, Эроннинг Сиёсий мақсадга мувофиқлик кенгаши котиби Мохсен Резаи Миргаед, Мажлис Тадқиқотлар марказининг раҳбари ва Эрон парламентининг собиқ вакили Алиризо Заканий, Эрон парламенти вице-спикери вазифасини бажарувчи Амир Ҳусайн Ғазизода Ҳошимий, собиқ вице-президент ва Эрон жисмоний тарбия ташкилоти раҳбари Моҳсен Меҳр-Ализода ва Эрон Марказий банкининг собиқ раҳбари Абдулнасир Ҳеммати.

Сайловларга бирнеча кун қолганда Саид Жалили, Моҳсен Меҳр-Ализода ва Алиризо Заканий ўз номзодларини президентлик сайловларидан қайтариб олишга қарор қилишган.


Сўнгги хабарлар