Эронда коронавирус қурбонлари сони 70 га яқинлашди

None
None
TEGERAN. IRNA - Kazinform - Эронда коронавируснинг янги туридан вафот этганлар сони 66 кишига етди. Бу ҳақда Kazinform IRNA агентлигига таяниб хабар беради.

Эрон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Алиризо Раисийнинг сўзларига кўра, 2 март куни ушбу касалликка чалинганлар сони 1501 кишига етган, шундан 291 нафари даволаниб чиққан.

«Коронавирус инфекциясини Теҳронда 225, Хомда 62, Гилонда 53, Исфахонда 23, Маркази провинциясида 18, Казвинда 18, Хуросон Резавийда 6, Форс вилоятида 8, Керманшоҳда 1, Мозандаронда 12, Алборзада 10, Хормозганда 7, Хузистонда 12, Систон ва Белужистон вилоятида 1, Ғарбий Озарбайжонда 4, Иломда 2 Жанубий Хуросонда 3, Керманда 2 ва Яздда 1 киши юқтирган», - деди у.

Эрон чегара постларида коронавирус тарқалишининг оқибатларини бартараф этишга интилмоқда.

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда биз коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун чегара постларини дезинфекциялашни бошладик», - деди Эрон чегара хизмати бошлиғи ўринбосари Аҳмад Али Гудзи.

Сўнгги хабарлар