Эронда коронавирус қурбонлари 43 кишига этди

None
None
TEGERAN. IRNA - Kazinform - Эронда коронавируснинг янги туридан кўз юмганлар сони 43 кишига етди, ушбу касалликка чалинган 205 та янги ҳолат аниқланди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Киануш Жаҳанпур шанба куни маълум қилди, дея хабар беради Kazinform IRNA агентлигига таяниб.

Унинг сўзларига кўра, 29 феврал куни кундузги маълумотларга кўра, мамлакатда ушбу касалликка чалинганларнинг умумий сони 593 кишини ташкил этади, улардан 123 киши тузалиб, 43 киши вафот этган.

«Коронавирус инфекциясининг янги ҳолатларидан 52 таси Теҳронда, 21 таси Хомда, 17 таси Гилонда, 22 таси Голестонда, 12 таси Исфахонда, 18 таси Маркази вилоятида, 12 таси Мозандаронда, 1 таси Жанубий Хуросонда, 1 таси Иламда, 8 таси Форс вилоятида қайд этилган. Шарқий Озарбайжонда - 6, Ардабилда - 3, Алборзда - 8, Семнонда - 4, Курдистонда - 5, Казвинда - 4, Хузистонда - 4, Систан ва Балужистон вилоятларида - 1 ва Яздда - 4. Улардан 9 нафари вафот этди», - деди у.

Янги коронавирус билан касалланганлар сони барча мамлакатларда 85 минг кишидан ошди, 2,9 мингдан кўпроқ одам вафот этди.


Сўнгги хабарлар