Эронда бир кунда 268 киши коронавирусдан вафот этди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Эронда COVID-19 инфекциясининг янги ҳолатлари бўйича антирекорд қайд этилди, дея хабар беради ҚР COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идораларо комиссиясиматбуот хизмати.

«Бир кун ичида мамлакатда 27146 киши инфекция юқтирди ва 268 киши вафот этди. Пандемия бошланганидан буён мамлакатда коронавирус юқтирганларнинг умумий сони 3 691 432 га етди ва 88,800 киши вафот этди. 4863 бемор реанимация бўлимларида даволанмоқда», - дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Бундан ташқари, 7 871 104 киши COVID-19 га қарши I компонент билан эмланди ва 2 394 707 киши II компонент билан эмланди. Эроннинг умумий аҳолиси 83 миллиондан ошди.


Сўнгги хабарлар