Эронда автоҳалокат: 11 мигрант ҳалок бўлди, 49 киши жароҳат олди

Фото: None
TEHRAN. IRNA - Kazinform - Эрон жануби -шарқидаги Систан ва Балужистон вилоятларида содир бўлган батсиз ҳодиса оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди ва 49 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Kazinform IRNA агентлигига таяниб хабар берди

Воқеа душанба куни Хаш ва Сараван ўртасидаги автомагистралда содир бўлган, икки машина ағдарилиб кетган. Aйтилишича, қурбонларнинг барчаси Эрон марказига етиб боришга уринган ноқонуний мигрантлардир. Жабрланганларнинг миллати аниқланмаган.

Систан ва Балужистон провинцияси Покистон ва Aфғонистон билан чегарадош. Aфғонистонлик мигрантларнинг катта қисми Эронга шу ҳудуд орқали киради.

Сўнгги хабарлар