Эронда ҳалокатга учраган Украина лайнерида Қозоғистон фуқаролари бўлмаган – ҚР ТИВ

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Эронда ҳалокатга учраган Украина лайнерида Қозоғистон фуқаролари бўлмаган. Бу ҳақда ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Айбек Смадияров маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистоннинг Теҳрондаги элчихонасига берган дастлабки маълумотига кўра, Украина авиакомпаниясининг ҳалокатга учраган самолёти йўловчилари орасида қозоғистонликлар бўлмаган. Шунингдек, Қозоғистон консули мамлакатда рўйхатга олинган Қозоғистон Республикаси фуқароларининг барчаси билан алоқа ўрнатмоқда», - деди Айбек Смадияров.

У берган маълумотларга кўра, бугунги кунда Эронда Қозоғистон Республикасининг 174 фуқароси рўйхатга олинган.

Эслатиб ўтамиз, Украина авиакомпаниясига тегишли бортида 180 нафар одами бор Boeing 737 самолети осмонга кўтарилиши билан-оқ ҳалокатга учрагани хабар қилинганди.





Сўнгги хабарлар