Эронда 5,3 магнитудали зилзила юз берди

None
ТEHRAN. Kazinform - Сешанба куни Эронда 5,3 магнитудали зилзила қайд этилди, дея хабар беради Kazinform ТАSSга таяниб.

Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълумотларига кўра, зилзила ўчоғи 352 минг киши истиқомат қиладиган Бандар Аббос шаҳридан 113 км шимоли-ғарбда жойлашган. Чуқурлиги - 10 км.

Ҳозирча вайронагарчилик ва қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.

Фото: earninginmotion.com.


Сўнгги хабарлар