Эронда 3 та олтин медални қўлга киритган 12 ёшли қиз мамлакатнинг энг яхши сузувчиси бўлди

None
None
SHERAZ. IRNA – Кazinform – Эронлик болалар ўртасида сузиш бўйича чемпион Виста Форузеш спорт ва илм-фан соҳасида ўз мамлакатининг фахри бўлиш учун қўлидан келганини қилишини айтди, дея хабар беради Kazinform IRNAга таяниб.

У 2009 йилда Эрон жанубидаги Шероз шаҳрида туғилган. У истеъдодларли болаларга бағишланган махсус мактабда ўқийди.

«Мен тенгдошларимга ҳар қандай мақсадга эришиш мумкинлигини кўрсатмоқчиман», - деди Форузеш IRNAга берган интервьюсида.

Форс провинцияси жамоаси ноябр ойида Теҳронда сузиш бўйича ўтказилган миллий чемпионатда 4 олтин ва 2 кумуш медални қўлга киритди.

Шунингдек, Форузеш 3 та олтин ва 1 та кумуш медални қўлга киритиб, мамлакатнинг энг яхши сузувчиси бўлди.


Сўнгги хабарлар