Эрон шу ойда илк маҳаллий электромобилини тақдим этади

Фото: Фото: Irna агентлиги
ТЕHRAN. Кazinform - Эронда электромобиллар ишлаб чиқарила бошлайди, биринчиси тез орада тақдим этилади, деб хабар беради Кazinform Irna агентлигига таяниб.

Эрон стандартлаштириш миллий ташкилоти бош директори Меҳди Эслампанаҳ биринчи маҳаллий электромобил май ойи ўрталарида тақдим этилишини маълум қилди.

«Президент қароридан сўнг мамлакатимиз мутахассислари томонидан яратилган илк маҳаллий электромобил сифатли ишлаб чиқариш йилида май ойининг ўрталарига қадар кенг оммага тақдим этилади», - деди у.

Сўнгги хабарлар