Эрон олимлари Каспий денгизида сув сатҳи пасайиб кетганини айтишмоқда

None
None
SARI. IRNA – Kazinform – Саридаги Каспий денгизини ўрганиш миллий маркази раҳбари Бани Хошимийнинг айтишича, ўтган йили Каспий денгизидаги сув сатҳи 2018 йилга нисбатан 13 сантиметрга пасайган, дея хабар беради Kazinform ИРНА агентлигига таяниб.

«Каспий денгизидаги сув сатҳини 2019 йил қиш охирида баҳолаш 1995 йилдан бери пасайиш тенденциясини ҳисобга олган ҳолда, 2019 йилда Каспий денгизидаги сув сатҳи 30 йил ичида энг паст даражага тушганлигини кўрсатди», - деди у.

«Ҳисоб-китобларга кўра, бу йил ўртача сув сатҳи 2018 йилга нисбатан 13 см пасайиб, 27,18 метрни ташкил қилди», - деди у.

Каспий денгизини ўрганиш миллий маркази раҳбарининг айтишича, сув сатҳи пасайишининг асосий сабаби Каспий денгизига келувчи сувнинг 80 фоизини таъминлайдиган Волга дарёсидан сув оқимининг камайиши.

Бани Хошимийнинг сўзларига кўра, Каспий денгизида ўртача ҳароратнинг кўтарилиши ҳам денгиз сатҳининг пасайишига олиб келган омиллардан биридир.

Унинг сўзларига кўра, эксперт тадқиқотлари шуни кўрсатадики, келажакда ҳар йили юз берадиган ҳодисаларга қарамай, Каспий денгизидаги сув сатҳи иқлим ўзгариши ва сувнинг буғланиши туфайли пасайишда давом этади.
Сўнгги хабарлар