Эрон коинотга яна бир ташувчи сунъий йўлдош учирди

None
None
TEHRAN. Kazinform – Эрон ўзининг миллий космик дастурини кенгайтириш доирасида уч босқичли ракетани синовдан ўтказди, деб хабар беради Kazinform мухбири IRNA агентлигига таяниб.

Якшанба куни Эрон миллий телевидениеси Zoljanah деб номланган уч босқичли кучайтиргич бўлган ракетанинг учирилишини намойиш этди.

25,5 метр узунликдаги ракета сунъий йўлдошларни 500 км орбитага олиб чиқади. У 220 кг фойдали юкни кўтаришга қодир.

Tasnim News Эрон Мудофаа вазирлигининг космик департаменти вакили Аҳмад Ҳусайнийнинг сўзларидан иқтибос келтирган ҳолда Zoljanah уч босқичли ҳаракатга эга: иккита қаттиқ ёқилғи босқичи ва битта суюқ ёқилғи босқичи.

Унинг қўшимча қилишича, ушбу ракетани учиришдан мақсад суборбитал космик парвозни амалга оширишдир. Шунингдек, ракета учирилиши давомида олинган маълумотлардан фойдаланиб, гибрид ташувчи сунъий йўлдошни яратишнинг учинчи босқичи бошлангани қайд этилди.

Эроннинг сунъий йўлдош дастури АҚШни ташвишга солмоқда. АҚШ сунъий йўлдошларни орбитага чиқаришда қўлланилувчи баллистик технологиялар Теҳрон томонидан узоқ масофали қуролларни учиришда қўлланилиши мумкин, дея даъво қилмоқда.

Муаллиф: Арсен Утешев

Сўнгги хабарлар