Эрон АҚШнинг Ироқдаги иккита ҳарбий базасига ракета орқали зарба берди

Фото: None
BAǴDAT. Kazinform – Эрон АҚШ ва уларнинг иттифоқдошлари кучлари турган Ироқдаги иккита ҳарбий базага ракеталар билан ҳужум қилди, деб хабар беради Kazinform.

АҚШ Мудофаа вазирлиги вакили Джонатан Хоффманнинг маълум қилишича, 7 январь куни 17:30 чамасида Эрон аскарлари Ироқ ҳудудида жойлашган АҚШнинг ҳарбий объектлари ва ҳарбий коалицияларига 12тадан зиёд баллистик ракета юборган. Ракеталар Ал Ассад ва Ирбид ҳарбий базаларига йўналтирилган.

Пентагон томони ҳозирда келтирилган зарар ҳажми ҳисобланаётганини маълум қилди.

«Сўнгги кунларда Эрондан келаётган хавф-ҳатарга жавоб сифатида АҚШ Мудофаа вазирлиги ўз ходимлари ва ҳамкорларини ҳимоя қилиш учун барча чора-тадбирларни кўриб чиқмоқда. Эрон режими бизнинг ҳудуддаги манфаатларимизга қарши ҳаракатларни режалаштиргани туфайли ҳар иккала база ҳам юқори тайёргарликда эди», - деди Джонатан Хоффман.

Оқ уй матбуот котиби Стефани Гришэм Twitter саҳифасида АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг маслаҳатчилари аҳволни назорат қилиб турганини маълум қилди.

«АҚШнинг Ироқдаги базасига ҳужум қилингани бизга маълум. Президентга ахборот бердик. У аҳволни назорат остида ушлаб турибди, ўзининг миллий хавфсизлик гуруҳи билан маслаҳатлашмоқда», - деди АҚШ президенти матбуот котиби Стефани Гришэм.

Оқ уйга Мудофаа вазири Марк Эспер ва АҚШ давлат котиби Майк Помпео етиб келган.


Сўнгги хабарлар