Эрон АҚШ билан ядровий келишув бўйича янги музокараларга тайёрлигини эълон қилди

Фото: None
ТЕHRAN. Кazinform - Эрон томони пайшанба куни ядровий келишув бўйича мавжуд тўсиқларни бартараф этиш мақсадида АҚШ билан янги музокараларга тайёр эканини маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform АBC Newsга таяниб.

Эроннинг БМТдаги элчиси Мажид Тахт Раванчи БМТ Хавфсизлик Кенгашида Эрон музокара гуруҳи келишувга ва натижага эришиш учун яна конструктив ҳамкорлик қилишга тайёрлигини айтди.

Т.Раванчининг баёноти Эрон ва АҚШ ўртасидаги билвосита музокаралар Қатарда якунига етган куннинг эртасига маълум бўлди. Шунга қарамай, Т.Раванчи Қатардаги учрашувни жиддий ва ижобий деб баҳолади.

Давлат департаменти Доҳадаги музокаралардан сўнг Эрон Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режасига мутлақо алоқадор бўлмаган масалаларни кўтарганини ва келишувни қайта бошлашни хоҳлаш ёки йўқлиги борасида фундаментал қарор қабул қилишга тайёр эмаслигини айтди.

Т.Раванчининг нутқи олдидан АҚШнинг БМТдаги элчиси ўринбосари Ричард Миллс Кенгашда АҚШ Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режасини тўлиқ амалга оширишга ўзаро қайтишга содиқлигини таъкидлади.

МАГАТЭ Эроннинг бойитилган уран заҳираларини текшира олмаган бўлса-да, унинг ҳисоб-китобларига кўра, бу салоҳият Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режаси доирасида рухсат этилган миқдордан 15 баравар кўпроқ, жумладан, 20% ва 60% софлик даражасида бойитилган уран, бу қурол даражасидан қисқа техник қадамдир.

Шунингдек, Халқаро атом энергияси агентлигининг хабар беришича, Эрон Нетанз ва Фордодаги бойитиш заводларида қўшимча илғор центрифугаларни ўрнатишни бошлаган.


Сўнгги хабарлар