Ерликлар 10 мартга ўтар кечаси 2020 йилнинг энг катта Ойини кўришади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йил 9 март куни Нур-Султан вақти билан 23 соат 48 дақиқада Ой яна бир марта тўлин ой нуқтасини босиб ўтади, дея хабар беради Kazinform мухбири йилнинг астрономик тақвимига таяниб.

Яқинлашиб келаётган тўлин ой ўзига хослиги билан ажралиб туради, чунки Ой бу сафар перигейда – ўз орбитасининг Ерга энг яқин нуқтасида, яъни сайёрамиздан 357117 км масофада бўлади. Шу сабабли, ушбу тўлин ой 2020 йилдаги энг катта кўринишга эга бўлади, дейилган астрономик ҳодисалар тақвимида.

Ойнинг кўринадиган диаметри ўртача қийматга нисбатан 8%га йириклашади ва 33,4 ёй дақиқасини ташкил қилади, ёрқинлиги эса 13%га ошади. «Ой иллюзияси» туфайли уфқ яқинида (кечқурун ва эрталаб) энг катта ойни кўриш мумкин, дейди мутахассислар.


Муаллиф: Сара Қабиқизи
Сўнгги хабарлар