Ерлан Қарин Россия Маданият вазири Ольга Любимова билан учрашди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин Россия Федерацияси маданият вазири Ольга Любимова билан учрашди, дея хабар бермоқда Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Учрашувда икки давлат ўртасидаги санъат ва маданият соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

ҚР Давлат маслаҳатчиси Қозоғистон ва Россия ўртасидаги маданий алоқалар муҳимлигини таъкидлади.

Ўз навбатида Ольга Любимова ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича режалари ҳақида гапирди.

Учрашув якунида томонлар маданий-гуманитар йўналишдаги икки томонлама мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар.

Сўнгги хабарлар