Ерга 17 млрд долларлик минералга эга улкан астероид яқинлашиб келмоқда

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ерга катталиги 370 дан 820 метргача бўлган 153201 (2000 WO107) астероиди яқинлашиб келмоқда, деб хабар беради Kazinform NASA Ерга яқин объектларни ўрганиш маркази сайтига таяниб.

Астероид Ерга энг яқин масофага 29 ноябрь куни, Нур-Султан вақти билан соат 11:00да етиб келади. Астероид ва Ер орасидаги масофа 4 миллион км дан ортиқ бўлиб, бу Ойгача бўлган масофадан 11 баравар кўпдир, шунинг учун у бизнинг сайёрамизга хавф туғдирмайди. Бироқ, олимлар астероид Ернинг орбитасини кесиб ўтиши сабабли унинг хавфлилигини истисно қилмайдилар.

Спектрал таҳлил шуни кўрсатадики, қаттиқ жинслар танасида никел, темир ва кобалт мавжуд. 600 мингта астероидлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган Asterank маълумотлар базасининг маълум қилишича, 2000 WO107 астероиди таркибидаги минералларни 17,4 миллиард долларга баҳолаш мумкин.

Сўнгги хабарлар