Еревандаги савдо марказида юз берган портлаш қурбонлари сони 6 кишига етди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Сурмалу савдо марказидаги портлаш қурбонлари сони 6 кишига етди, дея хабар беради Kazinform «Арменпресс» агентлигига таяниб.

«Қутқарувчилар вайроналар остидан яна бир жасадни олиб чиқишди. Ҳозиргача 6 киши ҳалок бўлган. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда», — деди Арманистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот котиби Айк Костанян.

Ёнғин-қидирув ишларига 185 нафар қутқарувчи жалб қилинган, Ереван мериясининг йигирма автоцистернаси, ўн иккита юк машинаси, бешта трактор, учта кран ва еттита қўшимча техникаси жалб этилган.

Портлаш вақтида 16 киши бедарак йўқолганлиги маълум қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, 14 август куни соат 13:23 да Арманистон пойтахтидаги Сурмалу савдо марказида дахшатли портлаш содир бўлганди.

Фото: armenpress.am

Сўнгги хабарлар